Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ISW: Россия Украина жанубидаги қўлга олинган ҳудудларда учинчи мудофаа чизиғини тайёрламоқда
27.05.2022 09:43,  
3

Урушни ўрганиш институти Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларининг бориши ҳақида навбатдаги кундалик ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Сўнгги кунларда шиддатли жангларда рус қўшинлари Украина шарқидаги босиб олинган ҳудудларни доимий равишда босқичма-босқич оширишни амалга оширди, гарчи умуман олганда Украина мудофааси самарали бўлиб қолмоқда.

Ҳозир Луганск вилояти ҳудудининг 95 фоиздан ортиғи Россия ҳарбийлари назоратида ва яқин кунларда саъй-ҳаракатлар Северодонецкни тўлиқ эгаллашга қаратилган бўлиши мумкин.

— Россия қўшинлари Харков ва Донецк вилоятлари чегарасида Изюмдан жануби-шарқга қараб ҳаракат қилишди;

— Россия қўшинлари Северодонецк атрофида барқарор юришларини давом эттирди ва яқин кунларда Северодонецк-Лисичанск ҳудудини тўлиқ ўраб олишга ҳаракат қилиши мумкин;

— Россия қўшинлари Попаснаянинг жануби ва ғарбий томонида Бахмут томон агрессив сурилишда давом этдилар, аммо улар шаҳарга яқинлашганда олдинга силжиш секинлашиши мумкин;

— Украина жанубидаги қўлга олинган ҳудудлардаги Россия кучлари минтақа устидан узоқ муддатли назоратни мустаҳкамлаш ва келажакда Украинанинг эҳтимолий қарши ҳужумларини қайтаришга тайёргарлик кўриш учун учинчи мудофаа чизиғини тайёрламоқда.

Ўтган ҳафтадаги баъзи ютуқларга қарамай, Россия ҳужуми сустлигича қолмоқда.

Америкалик таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Россия қўшинлари жуда заифлашган ва улар учун келажакдаги йўқотишларни қоплаш жуда қийин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан