Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италия жанубига кўчиб борадиганлар учун ойига 700 евродан пул тўланади
17.09.2019 18:15,  
2016

Италия жанубида жойлашган Молизе округи ҳокимияти ҳудудда ўз бизнесини ташкил этиб ресторан, кафе ёки меҳмонхона юритадиган фуқароларга уч йил давомида ойига 700 евродан маблағ тўлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳаиқда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Амалдорларнинг бундай қарорга келишига ҳудудда меҳнатга лаёқатли ёшларнинг камайиши, қарилик кўрсаткичининг ошиб кетиши сабаб бўлган. Охирги беш йил ичида Италиянинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ушбу ҳудудини ўн мингга яқин аҳоли тарк этган. Айни вақтда округда 305 минг нафар одам истиқомат қилади. Бир неча қишлоқ ва шаҳарчалар ҳувиллаб ётибди ва аҳолининг асосий қисмини нафақахўр қариялар ташкил қилади.

Таклифга кўра, энг аввало икки мингдан кам аҳоли яшаб келаётган қишлоқларга эътибор қаратилади. Амалдорлар бу каби чора-тадбирларнинг ҳудудда аҳоли сонининг кўпайиши ва тадбиркорлик ривожланишига ёрдам беради деб ишонмоқда.

Маълумот учун, Италия ёши катталар ва ёшлар тафовути бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, мамлакатдаги ҳар бир ёшга 168,7 нафар 65 ёшдан катта бўлган кекса одам тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан