Италияда 1 суткада қарийб 1000 киши коронавирус билан вафот этди

Италияда 1 суткада қарийб 1000 киши коронавирус билан вафот этди

Италияда бир суткада рекорд даражада - 969 киши коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар ва соғлиқни сақлаш комиссари Доменико Аркури маълум қилди.

АҚШнинг Жон Хопкинг университети маъулмотларига кўра, айни пайтда Италияда 86498 киши коронавирусни юқтириб олган, 9134 киши вафот этган, 10950 киши соғайган.

Айни пайтда Италия коронавирус қурбонлари сони бўйича жаҳонда етакчилик қилмоқда.