Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Италияда Алишер Усмоновнинг мол-мулки мусодара қилинди
31.03.2022 10:04,  
319

Италиянинг Сардиния оролида россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг қиймати 600 минг доллардан ортиқ бўлган Mercedes Maybach S650 Guard VR10 автомобили мусодара қилинди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу автомобиль пулемёт ва қўл гранаталари ҳужумларига бардош бера олади. Қора рангдаги Mercedes Maybach Италия солиқ полицияси томонидан мусодара қилинди. Улар аввалроқ, Европа Иттифоқининг олигархларга нисбатан санкцияларини россияликларга тегишли виллалар ва яхталарга қўллашга киришган.

Нашрнинг ёзишича, бир вақтлар Буюк Британиянинг энг бой одами сифатида тилга олинган асли ўзбекистонлик тоғ-кон магнати Алишер Усмонов аллақачон Сардиниядаги 17 млн евролик вилласидан ва 66 млн евролик активлари бўлган олтита компаниясидан айрилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан