Италияда бир евролик уйлар сотувга қўйилди

Италияда бир евролик уйлар сотувга қўйилди

Фото: prian.ru

Сицилия жанубидаги Салем шаҳарчаси маъмурлари янги эгаси яқин уч йил ичида бинони таъмирлаши шарти билан бир евро эвазига уйларни таклиф қилмоқда, деб ёзади Ladbibl нашри.

Шаҳар ҳокими Доменико Венути зилзиладан кейин шаҳарнинг аҳволи кескин ёмонлашганини ва шу билан боғлиқ ҳолда у туманни қайта тиклаш ниятида эканлигини таъкидлади. Ҳоким ташландиқ уйни хавфсиз ҳолатга келтириш учун техник хизмат кўрсатиш бўйича пухта иш олиб борилганлигини ҳам таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, потенциал харидорлар сотиладиган кўчмас мулк объектларининг фотосуратларини кўришлари, сўнгра веб-сайтидан дастурни юклаб олишлари мумкин. Бироқ, кўчмас мулкка эгалик қилиш учун эгаси яқин уч йил ичида бинони таъмирлашга мажбурдир. Бундан ташқари, ишлаш кафолати сифатида 3000 евро депозит қўйиши керак.

Шаҳар кенгашининг фикрига кўра, "Гўзаллик операцияси" туманнинг ноқулай ҳудудларини тузатишга ёрдам беради.