Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италияда инфляция 1991 йилдан бери рекорд даражага етди
31.03.2022 18:27,  
120

Италияда инфляция тўққиз ой давомида ўсишда давом этди ва сўнгги 30 йил ичида рекорд даражага етди. Бу ҳақда Tacc манбаси хабар бермоқда.

Пайшанба куни эълон қилинган Миллий статистика агентлиги (INSTAT) маълумотларига кўра, инфляция март ойида ойига нисбатан 1,2 фоизга ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга ўсди.

Агентлик таъкидлаганидек, бундай инфляция 1991 йилнинг июль ойидан бери қайд этилмаган. Таъкидланганидек, бу тенденция асосан энергия нархининг ошиши билан боғлиқ. Истеъмол савати нархи 5 фоизга ошди.

Нархларнинг кўтарилиши озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳам қайд этилган, бу ҳам энергия нархининг юқорилиги, ҳам Украинадаги вазият туфайли озиқ-овқат хом ашёси нархининг ошиши туфайли кўтарилишига сабаб бўлган дейилади ҳисоботда.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, йил давомида инфляция 8 фоизга етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан