Италияда коронавирус юқтирганлар сони 300 кишидан ошиб кетди

Италияда коронавирус юқтирганлар сони 300 кишидан ошиб кетди

Фото: Marco Passaro/Global Look Press

Италияда 300 дан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олди, дея хабар берди ANSA.

Охирги маълумотларга кўра, коронавирус 322 кишида қайд этилган, вирус келтириб чиқарувчи пневмониядан 11 киши ҳалок бўлди.

Ҳозирги пайтда Италияда вирусдан вафот этиш даражаси 2-3% ни ташкил этмоқда, деди Инфекцион касалликлар миллий институти директори Жованни Резца. Унинг айтишича, вирус асосан катта ёшдаги кишиларга ёмон таъсир кўрсатмоқда.

Мавзуга доир: Коронавирус туфайли Австрия Италия билан темирйўл алоқасини тўхтатди

Венецияда коронавирус сабаб барча мактаблар ёпилди