Италияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 474 кишига етди

Италияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 474 кишига етди

Фото: Claudio Furlan/Global Look Press

Италияда коронавирус билан касалланганлар сони 474 кишига етди. Бу ҳақда TPI нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус келтириб чиқарган касллик туфайли вафот этганлар сони 12 кишига етган.

Аввалроқ Европанинг Дания, Руминия, Финландия, Эстония каби давлатларида ҳам коронавирус бўйича илк ҳолатлар қайд этилгани хабар берилган эди.

Италия январ ойининг охирида Хитойга бўлган барча парвозларни тақиқлаб қўйган эди. Бироқ хитойлик сайёҳлар мамлакатга учинчи мамлакатлар орқали келишда давом этишаётган эди.

Австрия коронавирус тарқалиши хавфи сабаб Италия билан темирйўл алоқасини тўхтатди.

Италиянинг Венето вилояти ҳудудидаги барча мактаблар коронавирус тарқалиши хавфи туфайли ёпилди.

Италияда вирус сабаб бир қанча спорт ўйинлари ва форумлар тўхтатилди.

Шунингдек, Евро-2020 коронавирус туфайли бекор қилиниш ёки қолдирилиш хавфи остида қолди.

Мавзуга доир: Италия коронавирус исканжасида (фотогалерея)