Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италияда вакцина олмаган шифокорларни ишдан бўшатиш бошланди
22.06.2021 15:35,  
80

Италия ҳукуматининг қарори билан эмлашдан бош тортган барча тиббиёт ходимлари тўғрисидаги маълумотлар тиббиёт муассасаларига 16 апрелдан кечиктирмасдан юборилиши кераклиги тасдиқланди. Бироқ, шифокорлар дарҳол эмланмаса ишдан бўшатила бошланди.

Италияда COVID-19 га қарши эмланмаган соғлиқни сақлаш ходимлари ишдан бўшатилмоқда, дея хабар қилмоқда Sky TG24 янгиликлар канали. Италияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш кампанияси 27 декабрдан бошланган бўлиб, биринчи бўлиб Римдаги юқумли касалликлар миллий институти ходимлари Лаззаро Спалланзани томонидан эмланганишни бошлаган. Кейинчалик шифокорларни ва ҳамшираларни эмлаш тезкор равишда бутун мамлакат бўйлаб давом этаётганди. 1 апрель куни Италия Вазирлар Кенгаши COVID-19 га қарши кураш бўйича яна бир фармон қабул қилган бўлиб, унда мамлакатдаги барча тиббиёт ходимлари учун мажбурий эмлаш кўзда тутилганди.

Ушбу вазифани давлат ва хусусий тиббиёт ва ижтимоий тузилмаларга, шунингдек, дорихоналарда ишлайдиган соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларига юклатилган эди. Ҳукумат қарорига биноан, эмлашдан бош тортган тиббиёт ходимига бошқа иш таклиф қилиниши мумкин эди. Кенгашнинг қарорига кўра, бундай ишчиларни 2021 йил 31-декабргача иш ҳақи тўланмасдан ишдан четлаштириш ҳам мумкин дея кўрсатилди. Шунингдек, ҳукумат қарори билан эмлашдан бош тортган барча тиббиёт ходимлари тўғрисидаги маълумотлар тиббиёт муассасаларига 16 апрелдан кечиктирмасдан юборилиши кераклиги тасдиқланди. Бироқ, шифокорлар дарҳол эмланмаса ишдан бўшатила бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан