Италиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳам огоҳлантирилди

Италиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳам огоҳлантирилди

Италия ҳудудида CОВИД-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси ҳузурида Оператив штаб тузилди ва унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиб турилибди.

МАВЗУГА ДОИР: Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ўзбекистонлик талабалар учун Телеграм мессенжерида 2 та гуруҳ – «Наши студенты в Италии» ва «Tashkent-Torino-2019/2020»​ очилди. Консуллик ҳисобида жами 866 та фуқаро туради.

Маълумот учун: 2020 йил 6 март ҳолатига кўра, Италияда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилмаган.

Элчихонанинг маълум қилишича, Италия томони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари делегацияларининг 20 дан ортиқ сафарлари кейинроққа кўчирилди, Италиянинг қатор етакчи компаниялари вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари қолдирилди.

МАВЗУГА ДОИР: Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг қариндошлари диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:

Абдулазиз Абдуғаниев, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи

+390687775827; +393441124141

Мунира Низомова, Консул, биринчи котиб

+390687775739; +393356080226

Достон Омонов, Атташе

+390687775724; +393358155529

Хушнуд Ортиқов, “Uzbekistan Airways”​ АЖнинг Италиядаги вакили

+390642014811; +393476994402

Элчихонанинг интернет-ресурслари:

Веб-сайт: http://italia.mfa.uz/

Электрон почта: [email protected]

Facebook​'даги саҳифа,  телеграмдаги гуруҳлар: «Наши студенты в Италии» ва «Tashkent-Torino-2019/2020»​

Элчихона манзили:

Ambasciata dell’Uzbekistan in Italia
Via Pompeo Magno 1, 00192 Roma