Бастакор Эннио Морриконе вафот этди

Бастакор Эннио Морриконе вафот этди

Фото: Pier Marco Tacca/Getty Images

Италиялик бастакор Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Бастакор Римдаги шифохонада вафот этган. У илгари йиқилиб тушганидан кейин касалхонага ётқизилган эди. Сўнгги йилларда Морриконе жиддий бел муаммоларига дуч келди ва даволанишга ётди. 

Морриконе 500 дан ортиқ филмлар ва сериалларнинг мусиқий муаллифидир. Улар орасида Сержио Леоненинг "Америкада бир кун" (Once Upon a Time in America, 1984), Браян Де Палманинг "Қўл етмаслар" (The Untouchables, 1987), Жузеппе Торнаторенинг "Парадизо янги кинотеатри" (Nuovo Cinema Paradizo), Жорж Лотнернинг "Профессионал" (Le professionnel, 1981) филмлари бор. 

Бастакор кўплаб нуфузли мукофотлар ва олти номинация бўйича "Оскар"га сазовор бўлган. У Америка кино академиясидан биринчи мукофотни кино соҳасига қўшган ҳиссаси учун 2007 йилда олган. Иккинчи "Оскар" унга 2016 йилда Квентин Тарантинонинг "Ярамас саккизлик" филми учун берилган.