Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иттифоқ ягона мобил зарядлаш бўйича дунёдаги илк битимни имзолади
8.06.2022 09:13,  
40

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар технология гиганти “Apple” компаниясига зарба бериш мақсадида мобил телефонлар, планшетлар ва камералар учун ягона мобил зарядлаш портини мандат қилишга келишиб олди. 

Мазкур келишув дунёда 2024 йил охиридан бошлаб кўпгина портатив қурилмалар USB Type-C зарядлаш портига эга бўлиши кераклигини англатади. Бу янги қоидалар кучга киргунга қадар чиқарилган маҳсулотларга татбиқ этилмайди.

Европа Иттифоқи барча қурилмалар учун стандарт кабел минглаб тонна электрон чиқиндиларни сезиларли даражада камайтиради, деб ҳисобламоқда. Бу бутун жаҳон смартфон бозорига таъсир қилиши мумкин.

Маълумот учун: iPhone ва Android телефонлари фойдаланувчилари узоқ вақтдан бери қурилмалари учун турли зарядловчи қурилмалардан фойдаланиш заруратидан шикоят қилиб келишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан