Ихтиёр Абдуллаев нима учун Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан кетгани маълум бўлди

Ихтиёр Абдуллаев нима учун Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан кетгани маълум бўлди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Президент матбуот хизматининг ёзишича, Ихтиёр Абдуллаев кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Ўзбекистон Президентининг Фармонига биноан, Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов  Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига шу кунга қадар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган генерал-майор Баҳодир Қурбонов тасдиқланди.

Қурбонов аввал Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

1