Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Июль ойида инфляция 0,3% га пасайди – Статистика қўмитаси
1.08.2020 12:31,  
72

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг июль ойида Ўзбекистон истеъмол секторидаги нархларнинг ўзгаришига доир маълумотларни эълон қилди. Тегишли ҳисобот қўмита расмий сайтида чоп этилди.

Хабар қилинишича, 2020 йилнинг июлида истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси июнь ойига нисбатан ўртача 0,3% га пасайди.

Шунингдек, нархлар йил бошига нисбатан 4,3% га, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4% га ошган.

2020 йилнинг июл ойида йиллик умумий истеъмол нархлар индекси (ИНИ) ўтган ойнинг шу кўрсаткичига нисбатан 0,2 пунктга ошди (114,2% дан 114,4% гача). 

Шу билан бирга, ўтган йилнинг июль ойига нисбатан 2020 йилнинг июль ойидаги натижа 2019 йилнинг июль ойидаги кўрсаткичга нисбатан 0,9 пунктга баланд бўлди (114,4% га қарши 113,5%).

Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли, ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларнинг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг июль ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 98,7% ни ташкил этди. 

Ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари мос равишда 0,5% ва 0,4% га қимматлашди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи

Жорий йилнинг июл ойида кузатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳларидан мева ва сабзавотлар (ўртача 7,9%) ҳамда тухум (2,3%) нархларининг арзонлашганлиги қайд этилди. Нон маҳсулотлари, ёғ-мойлар нархлари эса аксинча 0,2%, сут маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар 0,1%, гўшт, парранда гўшти ва балиқ 0,4%, спиртли ичимликлар шунингдек, шакар, чой ва бошқа маҳсулотлар 0,2% га қимматлашди.

Ой давомида умумий овқатланиш муассасаларидаги нархлар ўзгаришсиз қолиб, йил бошидан эса 6,2% га кўтарилди.

2019 йил охирига нисбатан нон маҳсулотлари (11,7%) ва тухум (5,6%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархи

2020 йилнинг июлида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ой давомида ўртача 0,5% га қимматлашди.

2019 йилнинг декабрига нисбатан ушбу гуруҳ маҳсулотлари нархлари 4,1% га, 2019 йилнинг июлига нисбатан 9,4% га кўтарилди.

2020 йилнинг январь-июль ойларида ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг ўртача ойлик ўсиш суръати 0,6% дан иборат бўлди.

2020 йилнинг июлида ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг асосий гуруҳлари орасида гугурт (4,2%), автомобиллар учун ёқилғи (2,5%), қурилиш материаллари (1,3%), шунингдек, дори-дармонлар ва тамаки маҳсулотлари (0,6%дан) нархларининг сезиларли даражада ўсиши кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан