Июл ойидан Тошкент-Душанбе авиақатновлари тикланиши кутилмоқда

Июл ойидан Тошкент-Душанбе авиақатновлари тикланиши кутилмоқда

Тошкент-Душанбе шаҳарлари орасида мунтазам авиақатновлар 1 июлдан тикланиши кутиляпти.

Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон транспорт вазирлигига расмий хат билан мурожаат қилди, дея хабар қилади Asia-plus нашрининг тожик ҳукуматидаги манбаси.

Икки шаҳар орасидаги авиақатновлар 16 мартдан тўхтатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Тожикистонда 4370 та коронавирус ҳолати аниқланган. Шу вақтга қадар 48 нафар бемор вафот этган. Июн ойи бошидан бери мамлакатда ҳар куни 80 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланяпти. 

Манба: Google

Аввалроқ, 10 июн кунидан бошлаб Туркия билан авиалоқалар тикланиши хабар қилинган эди.