Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил даражада ошди
11.07.2020 10:59,  
49

Жорий йилнинг июнь ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси май ойига нисбатан 6,8% ни ташкил этмоқда. Ушбу натижа Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан баҳоланган.

Ушбу ўсиш кўрсаткичига қуйидагилар сабаб бўлди:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 0,4 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 5,8 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 3,9 баробарга ошган.

Шу билан бирга, 2020 йилнинг июн ойидаги Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6% га пасайган. 

Қорақалпоғистон Республикаси (37,1%), Навоий (35,0%), Тошкент (35,3%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (16,4%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Умуман олганда 9 та ҳудудда май ойига нисбатан ўсиш кузатилган. 

Сурхондарё (16,8%), Хоразм (11,1%), Жиззах (9,6%), Қашқадарё (9,0%) ва Андижон (5,6%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан