Июнь ойида Тошкентдаги квартиралар нархи қанчага арзонлагани маълум бўлди

Июнь ойида Тошкентдаги квартиралар нархи қанчага арзонлагани маълум бўлди

Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари июнь ойида бир ой аввалгига нисбатан 2 фоизга арзонлаб, квадрат метри учун 532 дан 524 ш. б. га тушди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компаниясига асосланиб Газета.uz хабар қилмоқда.

Июнь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 2% га (567дан 554 га), панел турдагилари ҳам 2% га (507 дан 504 га) арзонлашди. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 508 ш. б. (-2%), икки хонали — 508 (-1%), уч хонали — 543 (-1%), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 563 (ўзгаришсиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

6