Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Июнда жами кредит портфели қолдиғи камайган, лекин ипотека ва микроқарзлар шиддат билан ўсмоқда
20.07.2022 08:51,  
19

Июнь ойида тижорат банкларининг кредит қўйилмалари 1,6 трлн.сўмга камайган ва 343,6 трлн.сўмни ташкил этган.

Кредит қўйилмаларининг қисқариши давлат банклари (Агробанк, Миллийбанк ва Асакабанк) ҳиссасига тўғри келади. Эҳтимолки, кредит қўйилмаларининг қисқариши валюта кредитлари улуши баланд бўлган банкларда сўм курсининг мустаҳкамланиши ҳамда давлат дастурлари бўйича мақсадли молиялаштирилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобига рўй берган бўлиши мумкин. 

Жисмоний ва юридик шахслар қирқими дан кўриш мумкинки, кредит қўйилмаларининг қисқариши фақат корпоратив кредитлар ҳисобига бўлган. Чакана кредитлар қолдиғи шиддат билан ўсишда давом этмоқда. Хусусан, ой давомида банкларнинг ипотека портфели 1 трлн.сўмга, микроқарз портфели 1,1 трлн.сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи ва улуши сезиларли тарзда қисқарган. Ой давомида банклар 1,5 трлн.сўмлик муаммоли кредитларни ёпишга муваффақ бўлишган. 1 июль ҳолатига расмий кўрсаткичларга кўра, 16,8 трлн.сўмлик муаммоли кредитлар бор ва бу жами кредит портфелининг 4,9%ини ташкил этади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан