«Изоҳли луғат»нинг янги таҳрири истеъмолга кирган янги сўзлар билан бойитилди

«Изоҳли луғат»нинг янги таҳрири истеъмолга кирган янги сўзлар билан бойитилди

ЎзР Фанлар Академияси ахборот хизматининг маълум қилинишича, жорий йилда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги таҳрири 3 минг нусхада қайта нашр этилди.

Қайд этиш жоиз, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг (олдинги Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти) бир гуруҳ луғатшунослари томонидан 2006 – 2008 йилларда 5 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» яратилган ва нашр этилган эди.

Ушбу луғатга 80 мингга яқин ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, санъат, маданият ва техника соҳаларига оид терминлар, шеваларда қўлланадиган сўзлар, тарихий атамалар жамланган.

Маълум қилинишича, луғатнинг янги таҳририда жамиятда юз берган ўзгаришлар натижасида истеъмолга кириб келган юзлаб янги сўз ва атамалар киритилган.

Масалан, брокер, депозит, дилер, консалтинг, лизинг, менежер, менежмент, мониторинг, ноу-хау, санация, холдинг, дисплей, интернет, монитор, принтер, сайт, сканер, файл сингари бир қанча янги сўзлар шулар жумласига киради.