Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жабр кўрганлар Бош Вазир билан кўришди - маблағлар тўлаб бериладиган бўлди
17.02.2020 19:11,  
1277

Абдулла Арипов «Human» хусусий бандлик агентлигидан жабрланган фуқаролар билан учрашди. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар қилди.

Ҳукумат раҳбари бундан кейин ташқи меҳнат миграцияси билан фақат Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шуғулланиши мақсадга мувофиқлигини қайд этиб ўтди.

Бош вазир шунингдек, президент топшириғи билан «Human» ХБАдан зарар кўрган 1086 нафар фуқаро маблағлари тўлаб берилишини маълум қилган.

Маблағлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги махсус жамғармадан қопланади, кейинчалик бу пулларни агентликдан ундириш чоралари кўрилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятига 2018 йил кузидан бошлаб рухсат берилган эди. Шундан кейин ўтган бир йил давомида 66та ХБАга фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш билан шуғулланиш учун лицензия берилган.

Ҳозирда бир нечта ХБА устидан жиноят иши очилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун куннинг биринчи ярмида «Human» хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр чеккан 50 дан ортиқ киши Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ёнида тўпланиб, пулларини қайтаришни талаб қилишганди. Воқеа жойида аҳоли вакиллари билан музокара ўтказган расмийлар ҳукумат раҳбарлари билан учрашув  белгилашганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан