Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки: Европа табиий газ нархи 2024 йилга келиб сезиларли даражада ошади
26.10.2022 20:10,  
25

Жаҳон банки Европада табиий газ нархи 2024 йилга бориб олдинги беш йилдаги ўртача кўрсаткичга нисбатан тўрт баравар ошишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Австралиядаги кўмир ва АҚШда табиий газ нархи сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар, Европада эса табиий газ нархи тўрт баравар ошиши кутилмоқда", — дейилади Жаҳон банки баёнотида.

Аввалроқ ЕИ раҳбари Урсула фон дер Леен Еврокомиссия (ЕИ) Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари билан Европа бозорида газ нархини чеклаши мумкин бўлган механизм яратиш устида ишламоқчилигини маълум қилганди.

21 октябрь куни Франция президенти Эммануэл Макрон Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида АҚШнинг Европага газни Америка ички бозоридаги нархидан 3-4 баравар қимматга сотиши икки томонлама стандартлар сиёсатидан далолат беришини айтди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан