Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон Банки Фарғона водийси тадбиркорларига 200 миллион доллар кредит беради
25.03.2019 12:32,  
16

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион доллар кредит беришни маъқуллади, деб хбар қилди банк ваколатхонаси.

“Ушбу лойиҳа Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланди. У Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банкининг 200 миллион доллар қарзи ҳисобидан амалга ош оширилади”, - дейилган расмий хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу кредит Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тадбиркорликни амалга ошириш учун техник кўмак кўрсатиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш  мақсадларида ишлатилади.

Кредитлар қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилда ЖБ аъзоси бўлган эди. Шу кунга қадар Жаҳон банки Ўзбекистонга 4 миллиард доллар кредитлар ажратган. Ушбу кредитлар ҳисобидан 36та лойиҳалар амалга оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан