Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки инфляция 2022 йилнинг ўрталарида энг юқори чўққига чиқиши башорат қилди
11.06.2022 15:13,  
29

Жаҳон банки (ЖБ) 2022 йилнинг ўрталарида инфляциянинг энг юқори чўққисига чиқишини, ундан кейин нархлар ўсиш суръатининг пасайишини кутмоқда, бироқ айни пайтда 1970 йиллардаги каби стагфляция хавфини ҳам кўрмоқда, дейилади ҳисоботда. «Инфляция тахминан 2022 йилнинг ўрталарида энг юқори чўққисига чиқиши, сўнгра глобал ўсиш секинлашиши, талабнинг товарлардан узоқлашиши ва хизматларга ўтиши, таъминот занжирлари қайта тиклангани ва товар нархлари, жумладан, энергиянинг пасайиши натижасида аста-секин пасайиб бориши кутилмоқда», деб ҳисоблайди манба муаллифлари.

Жаҳон банки 2022 йил учун глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнозини январдаги 4,1 фоиздан 2,9 фоизга ва 2023 йил учун 3,2 фоиздан 3 фоизга туширди. Мутахассислар секинлашувни коронавирус пандемияси, шунингдек, Украинадаги вазият билан боғлашмоқда, бу эса, таъкидланганидек, хомашё нархининг ошишига олиб келади ва етказиб беришда узилишлар хавфини оширади.

«Ушбу воқеалар стагфляция ҳақида ташвиш уйғотади - 1970 йиллардаги каби заиф ўсиш ва юқори инфляция даври», деб таъкидлайди Жаҳон банки. 1973 йилда нефть нархи ошгани сабабли инфляция 10,3 фоизга кўтарилди. Инфляция даражаси 1982 йилдаги таназзулга қадар юқори даражада сақланиб қолди. Шу билан бирга, баъзи тадқиқотчилар 70 йиллардаги кураш тажрибаси бундай ривожланишнинг олдини олишга ёрдам беради, деб ҳисоблашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан