Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш учун $12 млрд ажратди
4.03.2020 16:01,  
107

Жаҳон банки COVID-19 коронавирусга қарши кураш учун $12 млрд ажратишга қарор қилди. Ушбу пуллар эпидемиянинг салбий иқтисодий оқибатларини бартараф этишда давлатларга ёрдам бериш учун ишлатилади.

Молиявий ёрдам паст ва ўртача даромадли давлатларга грантлар ва паст фоизли кредитлар кўринишида ажратилади.

Мавзуга доир: Сингапур коронавирус билан курашиш учун $4.6 млрд маблағ ажратди

"Ушбу маблағ Жаҳон банкига аъзо мамлакатларга самарали чораларни кўришга ва иложи борича COVID-19 оқибатида юзага келган фожиали таъсирни камайтиришга ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган", — дейилади Жаҳон банкининг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг йиллик йиғилиши коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли бекор қилишга ва уни виртуал форматда ўтказишга қарор қилинди. Ушбу тадбирни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди ва илгари берилган аккредитатсия бекор қилинди.

ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 90 870 нафарни ташкил қилади. 3110 киши вирус сабабли ҳаётдан кўз юмган.

Мавзуга доир: Коронавирус туфайли Федерал захира тизими фавқулодда фоиз ставкаларини пасайтиришга тайёрланмоқда

Мавзуга доир: Коронавирус туфайли жаҳон брендлари капитализацияси $5 трлнга камайди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан