Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Марказий Осиёдаги энг қашшоқ мамлакат номини эълон қилди
3.09.2019 15:34,  
116

Жаҳон банки таҳлилчилари таъкидлашича, Тожикистон сўнгги йигирма йил давомида ўсиш ва бошқа ютуқларга қарамай Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисоди энг паст кўрсаткичларга эга давлат бўлиб қолмоқда.

“Тожикистон ўсиш салоҳиятига кўмаклашиш” деб номланган ҳисоботда айтилишича, 2000 йилдан бери республикада ЯИМ ўсиши ва кам таъминланганларнинг сонини қисқаришиш барқарор суратларда олиб борилди, аммо вақт ўтиши билан кўрсаткичлар секинлашди.

“Сўнгги уч йил ичида Тожикистон иқтисодиёти 20 фоиздан кўпроққа ўсди, аммо қашшоқлик даражаси 2 фоиз кўрсаткичга камайди”, - дейилган ҳужжатда.

Хусусан, мамлакатда аниқ иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётда ресурсларни қайта тақсимлаш сезиларли даражада кузатилмади.

“Ресурслар паст унумдорлик билан сотилмайдиган ички секторларга жамланган”, - деб таъкидлади тадқиқотчилар.

Иқтисодчилар таъкидлашича, сўнгги йилларда Тожикистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими сезиларли даражада камайди.

ЖБ маълумотида айтилишича, 2030 йилга келиб Тожикистон ҳукумати аҳоли даромадларини 2-3,5 бараварга оширишни режалаштирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан