Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар учун 500 млн долларлик қарз ажратди
18.06.2019 10:19,  
10

Жаҳон банки (ЖБ) Сиёсий ривожланишни қўллаб-қувватлаш операциялари доирасида Ўзбекистонга иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар миқдорида қарз ажратилишини тасдиқлади, дея хабар берди ЖБ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Сиёсий ривожланишни қўллаб-қувватлаш операциялари лойиҳаси бозор иқтисодиёти ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда аҳолини жадаллик билан ўзгараётган иқтисодиётга ижтимоий мослаштиришда ҳукуматларга кўмаклашади.

ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Морининг сўзларига кўра, ушбу қўшимча қўллаб-қувватлаш ислоҳотлар йўналиши норматив-ҳуқуқий ўзгаришлардан янада мураккаброқ бўлган мамлакат иқтисодий тизимларидаги институционал қайта ўзгаришлар томонига ўтаётган мураккаб вазиятда жуда ҳам муҳим.

2018 йил июлида бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров ЖБ ва Осиё тараққиёт банки қисқа истиқболда бюджет тақчиллигининг ўсишига йўл қўймаслик учун бюджени қўллаб-қувватлашга 800 млн доллар ажратганини маълум қилган эди. Жумладан, ЖБ 500 млн доллар, ОТБ эса 300 млн доллар ажратди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан