Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизация қилиш учун 427 миллион доллар ажратади
15.07.2022 18:24,  
36

Жаҳон банки (ЖБ) ҳамкорлар кўмагида Ўзбекистон электроэнергетика соҳасини модернизация қилиш учун 427 миллион доллар ажратади, деб хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.

Ташаббус Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши томонидан маъқулланган. Бу маблағдан Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) 380 миллион доллар кредит, Яшил иқлим жамғармаси (GCF) 43 миллион доллар кредит, шунингдек, 4 миллион доллар грант ажратади.

«Ушбу даврдаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиётга ўтишда кўмаклашишдан иборат, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг 11 та ҳудудида эскирган 22 та юқори вольтли подстанцияларни модернизация қилиш ва кенгайтириш, янги 500 кВт нимстанция ва электр узатиш линияларини қуришга йўналтирилади.

«NES Uzbekistan» АЖ марказий ва ҳудудий диспетчерлик марказлари учун диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш (SCADA), энергияни бошқариш тизимлари (EMS) учун янги аппарат-дастурий комплексни жорий этиш кутилмоқда. Компания операцион, молиявий ва тижорат жараёнларини рақамлаштириш орқали замонавий корхонага айлантирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан