Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодий ўсиш прогнозлари ўзгарганини маълум қилди
10.10.2019 00:10,  
664

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши бўйича прогнозларини ўзгартирди.

Жаҳон банки таҳлилчилари 2019 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 5,5 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Аввалроқ, таҳлилчилар 5,3 фоизли ўсишни тахмин қилишганди.

2020 йилги ўсиш 5,7 фоиз (аввалги прогнозларда 5,5 фоиз эди)ни ташкил қилади, 2021 йилги иқтисодий ўсиш прогнозлари ўзгармаган: 6 фоиз.

Ушбу ўсишнинг асосий сабаби мамлакат экспорт ўсиши учун янги манбаларни топганлигидир.

Таҳлилчиларга кўра, инфлация даражаси 2019 йилда 15.8 %ни, 2020 йилда 14.1 %ни ташкил қилади. Мамлакатнинг ташқи қарзи ўсишда давом этади. Агар 2018 йилда бу қарз ЯИМнинг 20,6 фоизини ташкил этган бўлса, 2019 йилда у 24 фоизга, 2020 йилда 25,5 фоизга ўсади ва 2021 йилга келиб у 25,4 фоизга тушади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан