Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистонда БПО марказларини ташкил этишга кўмаклашади
30.06.2022 11:00,  
46

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида сўнгги йилларда мамлакатимиз салмоқли ютуқларга эришаётгани таъкидланди. Шу қаторда замонавий норматив-ҳуқуқий база яратилиб, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларига ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» кенг кўламли дастури амалга оширилмоқда.

Учрашув давомида БПО ва КПО хизматларини ривожлантириш каби муҳим йўналишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш вазирлик фаолиятидаги устувор вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.

Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида БПО марказларини ташкил этишга кўмаклашиш ва уларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ва истиқболли йўналишларни муҳокама қилди ҳамда лойиҳаларни ҳамкорликда самарали давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан