Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистонда олигархлар таъсири кучайишидан огоҳлантирмоқда
27.05.2022 09:37,  
2

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан солиқ ва божхона талабларидан озод қилиш, ресурслардан имтиёзли фойдаланиш ва ҳатто потенциал рақаботчилар учун янги тўсиқларни бартараф этиш каби имкониятлар яратилмоқда. Ушбу имтиёзларнинг баъзилари ҳақида маълумот расмий давлат нашрларида чоп этилади.

Лекин хусусий манфаатдор томонлар учун кўплаб битимлар, айниқса молиявий рағбатлантириш билан боғлиқ қарорлар яширин қабул қилинади ва ҳеч қачон муҳокам қилинмайди. Уларнинг нашр қилиниши ҳам муаммо бўлади ёки ташаббуслардан хабардор бўлиш қийинлаштирилади. 

Банк таҳлилчилари фикрича, собиқ Иттифоқнинг бошқа мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, кўпинча олигархларнинг шаклланиши икки муҳим босқичда содир бўлади:

давлат назоратини қисқартириш ва ерларни давлат тасарруфидан чиқаришда; 

давлат корхоналарини хусусийлаштиришда. 

Бу иккала босқич ҳам ҳукумат томонидан белгиланган энг муҳим устувор йўналишлардан бўлиши керак. 

Собиқ совет ҳудудидаги ўтиш даври иқтисодиётида олинган сабоқлар одатда икки хил манфаатдор томонлар мавжудлигини кўрсатади:

эгаллаш истаги натижасида пайдо бўладиган янги ресурслар устидан назорат қилувчилар;

ислоҳот жараёнига тўсқинлик қилишдан манфаатдорлар.

Олинган маълумотлар эса Ўзбекистонда ҳар икки хавф ҳам даражаси юқори эканини тасдиқлайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан