Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистонга 14 млрд доллар бермоқчими?
7.04.2020 11:07,  
1185

Кеча мажлисларни, видеомулоқотларни яхши кўрадиган бош вазир ўринбосари С. Умурзоқов Жаҳон банки раҳбарияти, хусусан, Жаҳон банки Гуруҳи вице-президенти С.Мюллер билан видеомулоқот қилди. 

Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, мулоқотда С.Мюллер Жаҳон банки гуруҳи томонидан шакллантирилган 14 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги “Тайёрлик ва жавоб стратегик дастури” маблағларини Жаҳон банки Ўзбекистоннинг кризисга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун мобилизация қилиш ниятида эканлигидан хабардор қилган.

Кўп ўтмай, айрим оммавий ахборот воситаларида Жаҳон банки Ўзбекистонга 14 млрд доллар ёрдам беришга тайёр, деган сарлавҳали хабарлар тарқади. Ваҳоланки, бу нотўғри, деб ёзади davletov.uz канали.

Гап нимада ўзи? Жаҳон банки гуруҳи март ойида коронавирусга қарши курашиш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда иш ўринлари ҳимоя қилиш мақсадида тезкор фонд маблағлари ҳажмини 14 миллиард долларгача оширди. Гап ўша фонд ҳақида кетаяпти. Бу фондга Ўзбекистондан ташқари яна ўнлаб давлатлар кўз тиккан. 

Тўғри, ҳукуматга 2020 йилнинг давлат бюджети ҳамда Инқирозга қарши жамғарма харажатларини қоплаш учун халқаро молия институтларидан 1 миллиард долларгача имтиёзли қарз жалб қилиш чораларини кўриш топширилди. Шу сабабли турли музокаралар ўтказилиши табиий жараён, лекин маблағ жалб этилгунча манипулятив ахборотларни тарқатишдан тийилган маъқул. Давр оғир, гап идоравий манфаат ҳақида кетмаяпти.

Ўзбекистон Жаҳон банкидан шу кеча-кундуз қанча маблағ олиши мумкин? 

Экспертларнинг ёзишича, Жаҳон банки президенти 14 млрд долларлик  маблағларни одатий қарзлар каби маълум шартлар асосида тақдим этилишини маълум қилмоқда. Яъни, қарз олувчи давлатлар маълум бир ҳаражатларни оптималлаштириши, валюта курсини девалвация қилиши ёки структуравий ўзгаришларни қилиши керак бўлади. Бундай қарзлар эса ҳозирги қийин вазиятда давлатлар учун керак эмас. 

Яна бир усули Жаҳон банки олдиндан келишилган лойиҳаларга ўзгартириш киритиб, мазкур лойиҳаларга ажратилиши кўзда тутилган маблағларни вирусга қарши курашга йўналтиришга рози бўлиши мумкин. 2020 йилда Жаҳон банки ўзининг лойиҳалари бўйича Ўзбекистонга 889 млн доллар ажратиши керак, демак мана шу маблағни вирусга қарши ишлатиш мумкин бўлади, агар лойиҳа пакетларига тегишли ўзгартириш киритилса.

"Охирги йилларда ташқи инвестициялар ва кредитлар масаласида ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаган меморандумларга номига қўл қўйиб, оғзимизни кўпиртириб, фалонча битимлар имзоланди, деб аюҳаннос солаяпмиз. Ҳар бир қадамини ОАВга кўрсатишни яхши кўрадиган амалдорларимиз чалғитувчи, ҳали таги йўқ маълумотларни бўлар-бўлмасга тақдим этишдан озгина истиҳола қилишса яхши бўлар эди", деб ўз фикрини якунлаган davletov.uz канали.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан