Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистонга қарийб 300 млн доллар ажратиши кутиляпти
22.04.2020 20:58,  
283

21 апрел куни бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича масъул раҳбарлари билан видеоконференция орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар бермоқда.

Банк раҳбариятининг маълум қилишича, “COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб" лойиҳаси учун 95 млн.доллар миқдорида ва "Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун 200 млн.доллар миқдорида қарз битимлари бўйича музокаралар муваффақиятли якунланган ва ушбу ташаббусларни молиялаштиришни тасдиқлаш яқин кунларда кутилмоқда.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича янги вице-президенти, жорий йилнинг 1 май ойидан ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган, А. Бьерде иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий динамикаси ва мамлакатни жадал ривожлантириш учун кенг истиқболлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон билан бевосита ҳамкорлик қилиш имконига эга бўлганидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан