Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Россияга қарши санкцияларни юмшатишга чақирмоқда
16.07.2022 13:48,  
146

Жаҳон банки, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) раҳбарлари озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш учун Россияга қарши санкцияларни юмшатишга чақирди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.

«COVID-19 пандемияси, халқаро таъминот занжирларидаги узилишлар ва Украина можаросининг оқибатлари озиқ-овқат, ёқилғи ва ўғитлар учун ўзаро боғлиқ бозорларни жиддий равишда бузди», дейилади Жаҳон банки веб-сайтида.

WFP маълумотларига кўра, 82 мамлакатда озиқ-овқат билан оғир аҳволда бўлганлар сони 345 миллионга ошган.

Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини бекор қилиш ва янада мослашувчан таъминот жараёнларини жорий этиш озиқ-овқат тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, дея ишонч билдирмоқда ташкилот раҳбарлари.

Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц Россияга қарши санкцияларни юмшатиш шарти ҳақида гапирганди. Сиёсатчининг таъкидлашича, Ғарбнинг кейинги санкциялар режими Россия ва Украина ўртасидаги келишувларга боғлиқ бўлади. Шу билан бирга, «катта чекловлар» фақат икки давлат ўртасида бундай келишувга эришилган тақдирдагина тугайди, буни Киевнинг ўзи тўғри деб ҳисоблайди, деб таъкидлади Шольц.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан