Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Тошкентда қулай муҳит яратиш учун грантлар ажратади
26.01.2023 08:37,  
38

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида мутасаддилар Жаҳон банкининг масъул мутахассислари билан учрашди.

Унда пойтахтда ногиронлиги бор фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларга етарли шарт-шароит яратиш учун грант маблағлари ажратиш масаласи муҳокама этилди.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 49552 нафар ногиронлиги бор фуқаролар истиқомат қилиши, шунингдек, давлат таъминотида бўлган 2 та Мурувват уйи мавжудлиги айтилди. Уларнинг бири катта ёшдаги, иккинчиси эса болалар учун ихтисослаштирилганлиги таъкидланди.

Мирзо Улуғбек туманидаги «Мурувват» эркаклар учун интернат-уйининг бир қисми таъмирланаётганлиги, Юнусобод туманидаги "Мурувват" уйи ҳудудида эса боғ ташкил этилаётганлиги қайд этилди. Бундай хайрли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, 4,5 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Жаҳон банки масъул мутахассислари ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлардан хабардорлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатилганлиги маълум қилди. Лекин мавжуд ҳолат таҳлил этилганда, ногиронлар учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар етарли даражада эмаслигини таъкидлашди.

Шунинг учун янги барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларида ногиронлар учун алоҳида йўлакчалар қуриш, уларнинг саломатлигига ғамхўрлик қилиш мақсадида грантлар ажратиш тавсия этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари бугунги кунда долзарб ҳисобланган кўзи ожизлар ва эшитишида нуқсони бор болаларни замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш учун грант маблағлари ажратиш айни муддао эканлигини таъкидлашди.

Шунингдек, учрашувда мазкур соҳада амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида мониторинг олиб бориш яхши самара бериши билдирилди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан