Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Туркиядаги зилзила зарарини ҳисоблаб чиқди
27.02.2023 22:41,  
34

Жаҳон банки таҳлилчиларига кўра, февраль ойи бошида Туркияда содир бўлган зилзилалар мамлакатга 34,2 миллиард доллар миқдорида зарар етказган, деб ёзади Reuters. Инфратузилмани тиклаш ва фуқароларни уй-жой билан таъминлаш учун икки баробар кўп маблағ керак бўлади, дея таъкидлайди агентлик.

Жаҳон банкининг Туркиядаги доимий вакили Умберто Лопес, бу ҳодисалар туфайли Туркиянинг 2023 йилда ялпи ички маҳсулоти ўсиши 4 фоиздан 3,5 фоизга секинлашишини айтди.

Зилзилалардан ҳам жабр кўрган Сурияга етказилган зарарнинг аниқ рақамлари ҳозирча маълум эмас. Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бьерденинг сўзларида кўра, экспертлар Туркиянинг қўшни давлатига молиявий таъсирини баҳолаш устида ишламоқда.

6 февраль куни Туркияда 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита зилзила содир бўлди. Улар сўнгги 84 йил ичида энг кучлисига айланди. Вайронагарчилик натижасида 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, яна 100 минг киши жароҳат олди.

Зилзилалардан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон сейсмик фаол зоналарда кўп қаватли уйлар энди қурилмаслигига ваъда берди. Бу ҳудудларда қурилиш тўрт қават билан чекланади.

27 февраль куни Туркияда яна зилзила содир бўлди. Мамлакат шарқида 5,8 магнитудали силкинишлар қайд этилган. Зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан