Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Украина эҳтиёжлари учун яна 610 млн доллар ажратади
21.12.2022 20:05,  
10

Жаҳон банки “Украинанинг шошилинч эҳтиёжлари учун” 610 млн доллар ажратади. 

Ёрдам пакети Халқаро тикланиш ва ривожланиш банкининг Буюк Британия кафиллиги остида 500 млн доллар кредитини ҳам ўз ичига олади. Бу маблағ Украина ҳукуматининг болалар ва оилалар учун нафақа, давлат ишчилари маошлари ва коммунал тўловларни қоплашига сарфланади.

Шунингдек, Жаҳон банки Украинани тиббий хизматни ривожлантириш ва тиклаш борасида ҳам қўллаб-қувватлайди. Дастлаб молиялаштириш Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (105 млн доллар) ва Глобал молиялаштириш фонди (10 млн доллар) эвазига бўлади. Жаҳон банки кейинчалик молиялаштириш 500 млн долларга етишини кутмоқда.

Украинадаги можаро бошидан бери Жаҳон банки украиналикларни қўллаб-қувватлашга 18 млрд доллар ажратишни режалаштирган, шундан 15 миллиарди ажратиб бўлинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан