Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки: Украинадаги уруш глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келди
19.04.2022 12:27,  
40

Жаҳон банки: Украинадаги уруш глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келди. Бу ҳақда "BBC news" хабар бермоқда.

Жаҳон банки Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан 2022 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 4,1 фоиздан 3,2 фоизга туширди.

Банк президенти Девид Малпассга кўра, бу асосан Европа ва Марказий Осиёдаги ўсиш суръатларининг секинлашиши билан боғлиқ.

Аввалроқ Жаҳон банки Украина иқтисодиёти жорий йилда деярли ярмига қисқаришини башорат қилган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, Россия бошлаган уруш бутун Шарқий Европага коронавирус пандемиясидан кўра кўпроқ иқтисодий зарар келтиради.

Банк Украинага ёрдам бериш учун аллақачон деярли бир миллиард доллар ажратган ва яқин ойларда яна 2 миллиард доллар ваъда қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан