Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Украинага навбатдаги молиявий ёрдам ажратишни маъқуллади
1.10.2022 09:07,  
13

Жаҳон банки Украинага қўшимча молиявий ёрдам сифатида 530 миллион доллар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда халқаро ташкилот вице-президенти Анна Бёрде ўзининг Twitter'даги аккаунтида ёзган.

"Бугунги кунда Жаҳон банки раҳбарияти Украина учун 530 миллион доллар қўшимча молиялаштиришни маъқуллади", дейилади хабарда.

Унинг сўзларига кўра, пул ижтимоий мажбуриятларни таъминлашга — пенсия, таълим ва соғлиқни сақлашга сарфланади.

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден 12,4 миллиард долларлик Украинага қўшимча ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган ҳукуматни молиялаштиришни давом эттириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Оқ уй матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ташаббус АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан