Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Украинага ёрдам бериш учун яна ярим миллиард доллар ажратади
25.10.2022 11:55,  
11

Жаҳон банки Украинага ёрдам бериш учун қўшимча 500 миллион доллар ажратди, дея хабар бермоқда Reuters ташкилот баёнотига таяниб.

Маблағлар ҳарбий ҳаракатлар натижасида юзага келган харажатларни қоплашга йўналтирилиши кўрсатилган. 30 сентябрь куни эълон қилинган ушбу молиявий ёрдам Буюк Британия кафолати остида берилган. Шу билан бирга, агентликнинг қайд этишича, дастлаб бу тахминан 530 миллион долларни ташкил қилган.

Жаҳон банки президенти Девид Малпасснинг таъкидлашича, Россия ҳарбий амалиёти "қиш яқинлашиб келаётгани сабабли Украина инфратузилмасини, жумладан, сув, канализация ва электр тармоқларини кенг миқёсда вайрон қилишда давом этмоқда ва бу Украина халқини янада хавф остига қўяди".

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленскийнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Александр Роднянский Киев бюджет ёрдами сифатида ойига 4 дан 5 миллиард долларгача олишни кутаётганини айтганди. "Давлат ишлаши керак, пенсиялар тўланиши керак", деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан