Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки вакили Ўзбекистонда интернет арзонлашгани ҳақида маълум қилди
11.04.2022 22:03,  
67

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон мобил интернет нархлари арзонлиги бўйича БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарди.

Бу БМТнинг махсус дастури бўлиб, унга кўра интернет учун тўлов аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошмаслиги керак.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари учун интернет-пакетлари нархлари (1 МБ учун) 5 баробарга арзонлашган. Жумладан, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бу ҳақида маълум қилган:

“2021 йилда бутун дунё бўйлаб кенг полосали интернет истеъмолчилар учун қимматлашганига қарамай, Ўзбекистон ўтган йилда кенг полосали интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик фойдаланиш кўрсаткичини бажарган ҳолда 4 та янги иштирокчи (мамлакат) қаторидан жой олганини мамнуният билан қайд этаман. Ўзбекистонда сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар эътиборга моликдир".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан