Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон бозорида нефть нархи яна тушиб кетди
23.09.2022 22:38,  
87

ICE биржаси маълумотларига кўра, 23 сентябрь, жума кунги савдолар чоғида Brent маркали нефть нархи деярли уч фоизга арзонлаган.

Куннинг ярмига келиб, Brent маркали нефтнинг ноябрь фьючерслари нархи 2,9 фоизга тушиб, бир баррель учун 87,84 долларни, WTI маркали нефтнинг эса ноябрь фьючерслари 3,28 фоизга тушиб, 80,75 долларни ташкил қилди.

Нархларнинг тушиши бозорда талабнинг пасайиши кутилаётган шароитда содир бўлди. Бундай натижа жаҳондаги рецессия хатарлари ва регуляторларнинг инфляцияга қарши курашиш учун пул-кредит сиёсатини кучайтириш истаги фонида кузатилиши мумкин.

JPMorgan таҳлилчилари нефть нархи ошишига ва бир баррель учун 150 долларни ташкил этишига ишонч билдирмоқда. Бунинг сабабларидан бири саноатга инвестицияларнинг камайиши бўлиши мумкин. Банк вакилининг таъкидлашича, халқаро разведка компаниялари эски захираларни алмаштириш учун бурғулаш ишларига етарли маблағ ажратмаяпти ва бозорлар дунёни етарли даражада нефть билан таъминлаш ОПEК мамлакатларига жуда боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан