Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жаҳон матбуоти: Дунёда “омикрон”нинг янада юқумли мутацияси тарқалмоқда
20.05.2022 11:06,  
15

Ҳали пандемиянинг охири кўрингани йўқ. Коронавирус эса мутацияга учрашда давом этяпти. Бу — ҳали хотиржамликка берилиш пайти эмаслигини англатади.

Масалан, аввалроқ халқаро экспертлар “омикрон”нинг янги версиялари дунё бўйлаб кенг тарқала бошлаганидан хавотир билдиришган эди. BА.2.12.1 субварианти — шулардан бири.

Мазкур мутациянинг ўчоғи Нью-Йорк шаҳри ҳисобланади. У бутун Қўшма Штатларни шиддат билан “забт” этмоқда. Ҳатто мамлакатнинг қатор штатларида аллақачон доминантга айланиб улгурган.

Хўш, янги вариант нега мутахассисларни бу қадар ташвишлантиряпти?

Гап шундаки, BА.2.12.1 бошқа мутацияларга нисбатан антитаначаларга осонроқ “чап бериш” хусусиятига эга. Қолаверса, юқувчанлиги, трансмиссивлиги “омикрон”нинг BA.2 версияга нисбатан 23-27 фоиз юқори.

Бу эса касалликдан ҳимояланиш бир мунча қийинлашиши ва коронавирусга чалинган беморлар сони сезиларли даражада ортишига сабаб бўлиши мумкин. Содда қилиб айтганда, олимлар дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланишидан ташвишда!
 
Маълумотларга кўра, BА.2.12.1 субварианти шу кунгача дунёнинг камида 23 мамлакатида қайд этилган ва у жаҳон бўйлаб ёйиляпти. 

Жумладан, янги штамм кеча илк бор сайёрамиз аҳолисининг қарийб бешдан бир қисми яшайдиган Хитой давлатида ҳам қайд этилди. Аниқланишича, касаллик Гуанчжоу шаҳрига Кения мамлакатидан келган беморда рўйхатга олинган. 

Гарчи у 14 кунлик карантинга олинган бўлса-да, янги вирус турини бошқа беморлар ҳам юқтириб олган бўлиши эҳтимоли мавжуд. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ана шундай мураккаб эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, “омикрон”нинг олти янги мутацияси — BА.4 ва BА.5, BА.2.12.1, BА.2.9.1, BА.2.11 ва BА.2.13 субверсияларини “VOC-LUM” тоифасига киритиб, ўз кузатуви остига олди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан