Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон олтин-валюта захиралари 11,3 фоизга камайди‌‌
3.01.2023 15:42,  
17

Жаҳон олтин-валюта захиралари 2022 йилнинг дастлабки 10 ойининг ўзидаёқ рекорд даражадаги 1,6 триллион долларга қисқарди ва 2020 йилнинг май ойидан буён минимал даражага тушди.

2022 йил жаҳон захиралари қийматининг камайиши камида 2000 йилдан бери рекорд кўрсаткич бўлди — ўн ой ичида улар 11,3 фоизга қисқариб, 12,47 триллион долларни ташкил қилди. Бу 2020 йил май ойидан буён мамлакатлар захираларининг минимал ҳажмига айланди.

Aввалги антирекорд 2015 йилда Евроҳудудда инқироз авж олган пайтда қайд этилган бўлса, ўша йили мамлакатларнинг “хавфсизлик ёстиғи” атиги 711,1 миллиард долларга ёки 6,1 фоизга қисқарган.

Марказий банклар захиралари йил бошиданоқ қисқаришни бошлади — январ ойининг ўзида 164,9 миллиард долларга тушиб кетди.

Кўрсаткичнинг ойлик рекорд даражадаги пасайиши сентябр ойида - 335,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, октябрда пасайиш кескин секинлашди - бир ой давомида захиралар атиги 25,4 миллиард долларга камайган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан