Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзолик муҳимми, ёки Евросиё Иқтисодий Иттифоқими?
17.12.2019 19:51,  
800

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директор ўринбосари Санжар Валиев Ўзбекистон нима учун Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) кириши кераклиги ва бу жараёнлар қайси босқичда тургани ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон 2019 йилда ЖСТга кириш масаласини қайтадан бошлади. Бундан ташқари, расмий Тошкент сўнгги икки ойдан буён ЕОИИга қўшилиш имкониятларини ҳам таҳлил қиляпти. Ўзбекистонлик мутахассис фикрича, бу икки жараён ҳам катта меҳнатни талаб қилади, аммо уларни амалга ошириш мамлакат келажагига таъсир этади.

“Айни пайтда Ўзбекистон ЖСТ таркибида бўлмагани учун глобал иқтисодий жараёнлардан четда қолмоқда. Яъни, биз ҳозир БМТнинг иқтисодий аъзоси эмасмиз. Шунинг учун музокара жараёни қайтадан йўлга қўйилди. Аммо у биринчи навбатда техник томондан жуда қийин кечмоқда. Янги йилдан бошлаб ташкилотга аъзо мамлакатлар ўзларининг сўров ва талабларини жўнатади, шундан кейин биз уларни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз. Асосийси – ЖСТга кириш стратегиясини ишлаб чиқиш: қаердадир биз ўз мавқеимиздан кескин равишда чекинишга тайёр бўлишимиз, қаердадир эса стратегик соҳаларимизни ривожлантириш учун ўзаро келишувга келишимиз керак”, деб қайд этди Валиев.

Алоқадор мавзулар: "ЕОИИ масаласида бизга ташқи босим йўқ"

ЕОИИ ҳақида эртак айтманг! Патент баҳона эмас!

Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда ЖСТга қўшилиш масаласини ўрганаётган деярли барча вазирлик ва идоралар бир вақтнинг ўзида ЕОИИга кириш имкониятларини ҳам кўриб чиқаётгани бу вазифани мураккаблаштиряпти. Институт директори ўринбосарига кўра ҳозирда минтақавий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш глобал ташкилотларга аъзо бўлишдан кам аҳамиятга эга эмас.

“Амалда барча мамлакатлар минтақавий қоидаларга кўра савдо қилади. Бу АСЕАН ташкилотида ҳам, ЕИ ва НАФТАда ҳам шундай. Ҳатто Япония ўзининг Тинч океанидаги 10 та давлатдан иборат савдо ҳамкорларига эга. Бундай шароитларда минтақавий ҳамкорлик ҳар бир мамлакат ўзининг миллий манфаатларини сақлаб қолиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлади”, дейди Санжар Валиев.

Алоқадор мавзу: Ўзбекистон қуруқ гап билан иттифоққа кирмайди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан