Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонда коронавируснинг янги тўлқини тарқалмоқда
25.06.2020 11:46,  
1459

Жанубий яримшардан бутун дунёга коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини тарқалмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Австралияда сўнгги бир ҳафта ичида 150 га яқин инфекция қайд этилди. "Мен ҳамма нарсани ташлаб кетиш истагини тушунаман, аммо, афсуски, ҳақиқат бошқача, эпидемия тугаган деб даъво қилиш мантиқий маънога эга эмас", - деди Австралиянинг Виктория штати бош вазири Дэниел Эндрюс.

Бразилияда янги ташхис қўйилган ҳолатлар сони кун сайин ортиб бормоқда. 24 июнь куни эрталаб у бир миллион бир юз эллик минг кишидан ошди. ЖССТ Жанубий Американинг бу давлатидаги эпидемиологик вазиятни дунёдаги энг ёмон ҳолатлардан бири деб билади.

Америка Қўшма Штатларида, юқумли касалликлар бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда коронавирус юқтирганлар сони кескин кўпаймоқда. Вирус ташувчилар ва Covid-19 ҳолатлари, карантин чекловлари бошқаларга қараганда анча олдин пасайтирилган штатларда кўпаймоқда.

Охирги 24 соат ичида Чилида коронавирус инфекциясининг 3649 ҳолати ва 226 та ўлим ҳолати, Мексикада 6288 та ҳолат ва 793 та ўлим, Боливияда 896 та ҳолат ва 26 та ўлим, Гватемалада 771 юқтириш ҳолати та ва 35 та ўлим, Гондурасда 587 та касалланиш ва 10 та ўлим қайд этилди.

Мутахассислар иккинчи тўлқиннинг юқори хавфи Европада бўлиш эҳтимоли юқори эканлигини истисто қилмаяптилар. Германияда кундан кун коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ортиб бормоқда: ўтган сутка у 587 тагача ошди. Маҳаллий гўшт комбинатида коронавирус инфекцияси аниқлангач, 360 минг киши истиқомат қиладиган Германия ғарбидаги иккита туманда карантин чекловлари қайтадан ўрнатилди.

Европанинг энг кўп зарар кўрган мамлакати Италияда кунлик янги инфекциялар сони 122 тага этди.

"Биз коронавирус билан оғриган беморлар қайтиши мумкинлигига тайёрмиз. Эпидемия бизни ҳайратда қолдирди, шунинг учун биз иккита асосий тамойил асосида иш кўряпмиз - инфекциянинг аҳоли орасида ва касалхона шароитида тарқалишининг олдини олиш ва иккинчи тўлқин пайтида реанимация бўлимларида беморларнинг сонини кескин ошишига тайёргарлик кўряпмиз", - деди Милан Тиббиёт университети профессори Маурицио Чеккони.

Португалияда янги коронавирус ўчоқлари топилди. Сўнгги бир ой ичида мамлакатда 9,200 дан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан