Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев хушмуомала ЙПХ ходимларига Lacetti, Nexia, Spark совға қилмоқчи
18.04.2022 21:24,  
69

Тошкент шаҳрида "Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими" танлови ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 апрель куни ЙҲХХ ходимлари билан учрашувда айтган.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати эълон қилган видеода Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун "Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими" танлови ўтказилишини билдиргани тасвирланган.

"Бу танлов очиқ бўлади. Ҳайдовчиларимиз ЙҲХХ ходимларининг муомаласи, хизмат вазифасини қай даражада бажараётгани бўйича овоз беради. Ҳомийларимиз томонидан бизга 3 та машина берилди. Биринчи ўринни олган ходимга Lacetti, иккинчи ўринга Nexia, учинчи ўринга Spark берилади", — деган ҳокимлик раҳбари.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев йиғилишда ЙПХ ходимлари учун барча зарур шароитларни яратиб бериши, фақат улар фуқаролар билан яхши муомалада бўлишлари кераклигини таъкидлаган.

"Фаолиятим давомида биринчи марта сизлар билан учрашув ўтказяпман. 3 миллион 500 минг аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда ЙҲХХ  ходимларисиз. Пойтахт ЙҲХХ ходимлари иши, одоби, хулқи, умуман ҳар томонлама бошқалардан ажралиб туриши керак. Ҳокимликда бир ойда бир марта ЙҲХХ ходимларининг қабул кунини қилайлик. Уларнинг дардини эшитайлик. Мен ҳамма шароитни яратиб беришга ҳаракат қиламан. Бу инсонларимизни кўчада турганда оиласидаги муаммони ўйламаслиги, иш пайтида фақат иш ҳақида ўйлаши, яхши кайфиятда кулиб турадиган ҳолатга, шароитга олиб келишимиз керак" — деган шаҳар ҳокими.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан