Авиакомпаниялар Хитойга рейсларни бекор қилмоқда. Вафот этганлар сони 132 кишига етди

Авиакомпаниялар Хитойга рейсларни бекор қилмоқда. Вафот этганлар сони 132 кишига етди

Жаҳоннинг бир қатор авиакомпаниялари Хитой шаҳарларига бўлган рейсларни бекор қилмоқда: Американинг United Airlinesширкати Пекин, Шанхай ҳамда Гонконгга 1 – 8 февралга қадар бекор қилди. Бундан ташқари Британиянинг British Airways ширкати, Жанубий Кореянинг Air Seoul авиаширкати, Сингапурнинг Scoot ҳамда Малайзиянинг AisAsia авиаширкатлари ҳам номаълум муддатга Хитойга томон барча парвозларни бекор қилди.

Авиақатновларнинг бекор қилиниши Хитойда кенг тарқалган коронавирус хавфи билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда (29.11.2020 | 17:00 ҳолатига кўра) 6057 киши коронавирус билан касалланган, вафот этганлар сони 132 киши.

Канаданинг Air Canada, Тайваннинг China Airlines ҳамда Германиянинг Lufthansa компаниялари Хитой билан парвозларни бутунлай бекор қилмади, балки вақтинча тўхтатиб қўйди. Лекин компанияларнинг қайд этишича, Хитойга томон рейслар учун талаб кескин камайиб кетган.

Шунингдек, қўшни Қозоғистон ҳам 3 февралдан бошлаб ХХР билан мунтазам авиақатновларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бугун коронавируснинг Хитой иқтисодиётига умумий таъсирининг биринчи баҳолари пайдо бўлди: Аналитик кредит рейтинг агентлигининг (ACRA) ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда мамлакатда ялпи ички маҳсулот ўсиши 0.4-1.1 фоизга пасаяди.

2003 йилда SARS эпидемиясидан Хитой иқтисодиёти 2% пасайган эди.