Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жамоат транспортини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи ушланди
3.04.2022 10:40,  
115

2 апрель куни Гулистон шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб келаётган «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси тўхтатилган.

Текширув давомида ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келганлиги сабаб ходимлар уни мастлик ҳолати бўйича текширувга таклиф қилишган. Текширув натижаларига кўра, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган О.Н. маст ҳолдалиги аниқланган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ҳамда 131-моддаси тартибида маъмурий баённома тузилиб, автобус ушбу Кодекснинг 291-моддасига асосан вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан