“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жамоат транспорти воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Петиция муаллифи Тошкент шаҳрида тирбандликлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, жамоат транспортидан фойдаланаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспортлари, хусусан, автобуслар ва йўналишли таксилар учун йўлнинг алоҳида маълум бир бўлагини ажратиш кераклигини таъкидлаган.
Билдирилишича, тиғиз вақтда йўлакда ҳаракатланаётган енгил турдаги автомобилларга автобус учун йўл бериш мажбуриятини юклаш ва буни ДЙҲХХ ходимлари ёрдамида тартибга солиш лозим.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспорти воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратишни таклиф қиламиз”, — дейилади мурожаатда.