Жамоатчилик кенгаши фуқароларни умра борасидаги сохта хабарлардан огоҳлантирди

Жамоатчилик кенгаши фуқароларни умра борасидаги сохта хабарлардан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши матбуот хизмати фуқароларни телеграм каналда чиққан сохта хабарлардан огоҳлантирди.

Жамоатчилик кенгаши қуйидаги расмда тарқалган хабарни сохта, текин реклама тарқатиш ва телеграм канали аъзоларини кўпайтириш учун тарқатилганлигини билдирди.

Фото: @hajumrauz

Хабарда, шунингдек, Умра хизматлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилиши яна бир бор эслатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 27 февраль кунидан бошлаб Саудия Арабистони ҳукумати дунё бўйича кенг тарқалаётган янги турдаги коронавируснинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилганлиги расман маълум қилди.

Яъни, умрага келадиган зиёратчиларнинг Саудия Арабистони мамлакатига кириши ҳукумат томонидан вақтинчалик тақиқланди. Бундан ташқари, Саудиянинг “ваколатли соғлиқни сақлаш органлари таснифига мувофиқ коронавирус тарқалиши аниқланган” мамлакатлардан келаётган сайёҳларнинг подшоҳликка киришига вақтинча тақиқ қўйилди.

Шунингдек, Uzbekistan Airways​ авиакомпанияси ҳам 27 февралдан Саудия Арабистонининг Жидда ва Мадина шаҳарларига барча рейсларни вақтинчалик тўхтатганини маълум қилди.